Россия терма жамоаси Евро-2016дан шартли дисквалификация қилинди

УЕФА Россия терма жамоасини россиялик мухлисларнинг Англияга қарши ўйиндаги тартибсизликлари туфайли жазоланди. Унга кўра, Россия терма жамоаси шартли равишда турнир охирига қадар дисквалификацияга учраган. Шунингдек, РФИга 150 минг евро миқдорида жарима тайинланган. Бу ҳақда Fut.uz хабар берди.
УЕФА бу ҳодиса бўйича интизомий иш очган. Ташкилот россияликларни тартибсизлик уюштиришда, ирқчилик қилишда ва трибуналарда пиротехник воситалардан фойдаланишда айблаган.
Агарда кейинги ўйинларда россиялик мухлислар шундай хатти-ҳаракатларни такрорласа, терма жамоа турнирдан четлатилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг