date

Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳақида нималар деди?

Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳақида нималар деди?

Кеча Қатар пойтахти Доха шаҳрида Осиё Кубоги мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, миллий терма жамоамиз “В” гуруҳидан жой олди.

Қуръа жараёнини бевосита воқеа жойидан кузатиб борган Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов терма жамоамиз жой олган гуруҳ тўғрисида шундай деди:

“Ўзбекистон Австралия, ва Суриядек жиддий рақиблар гуруҳидан жой олди. Бу ерда Ҳиндистонни ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди. Чунки биз биламизки, у ерда ҳам охирги йилларда футбол ривожланиши жуда жадаллик билан амалга ошириляпти.

Қолаверса, Ҳиндистонда хорватиялик кучли мураббий иш олиб бормоқда. Ҳиндистон ҳам кучли жамоалардан бирига айланиб боряпти”, - деди Равшан Эрматов.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов Ўзбекистоннинг Осиё Кубоги гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳақида нималар деди?