20:50 / 12.05.2023
287

Ҳасанбой Дўсматов: Йўл бўшатаман, фақат Париж олимпиадасидан кейин

Ҳасанбой Дўсматов: Йўл бўшатаман, фақат Париж олимпиадасидан кейин

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда.

-51 кг вазн тоифасида Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молинага қарши рингга кўтарилди. Беллашувда боксчимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ҳасанбой финалга йўл олди ва камида кумуш медали ҳамда 100 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

- 2017 йили мағлубиятга учраганимдан сўнг яна қачон финалга чиқаман, деб ўйлагандим. Мана орадан 6 йил ўтди яна финалдаман. Олдимга қўйган мақсадимга бир қадам қолди. Энди эртанги жангда бор кучимиз билан ғалаба қозониш учун ҳаракат қиламиз.

Ёшим 30га қараб кетяпти. Кейинги жаҳон чемпионатида қатнашаманми ёки йўқ, номаълум. Ёшлар чиқиб келяпти, уларга ҳам йўл бўшатиш керак. Фақат Париж Олимпиадасидан сўнг.

Тактикам бугунги рақибимга мос тушарди. Шунинг учун бугунги рақибим билан беллашувда тактика қўллашда қийналмадим.

Финалдаги рақибим анча номдор боксчи. Финалга чиқиб келяпти. У билан Франциядаги ўқув-йиғин машғулотида бирга спарринг тушганмиз. Бизда шу жангнинг видеоси бор ва шунга қараб рақибни ўрганамиз, - деди Ҳасанбой Дўсматов.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов: Йўл бўшатаман, фақат Париж олимпиадасидан кейин