Аргентина майдонларида ўтаётган футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 3-тур баҳслари Ўзбекистон вақти билан 26 майдан 27 майга ўтар кечаси старт олади.
А гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон ёшлари 3-тур ўйинини Гватемалага қарши ўтказади. Ўйин 27 майга ўтар кечаси 02:00 да бошланади.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари сўнгги тур олдидан 1 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди ва кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқда.
Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг ҳолати ҳақида:
- Ўзбекистон Гватемалани 2+ гол фарқи билан ютса, Аргентина Янги Зеландияни ҳар қандай ҳисобда мағлуб этса — Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга чиқади.
- Ўзбекистон Гватемалани битта тўп фарқи билан ютса, Аргентина Янги Зеландияни 2+ тўп фарқи билан ютса — Ўзбекистон 2-ўрин билан плей-оффга йўл олади.
- Ўзбекистон Гватемалани битта тўп фарқи билан ютса, Аргентина ҳам Янги Зеландияни 1 та тўп фарқи билан енгса — Ўзбекистон 3-ўринда қолади.
- Ўзбекистон Гватемалани ҳар қандай ҳисобда ютса, Янги Зеландия Аргентинага ютқазмаса — Ўзбекистон 3-ўринда қолади.
- Ўзбекистон Гватемала билан дуранг ўйнаса — нариги ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар Ўзбекистон 3-ўринда қолади.
- Ўзбекистон Гватемалага ютқазиб қўйса — нариги ўйинда қандай натижа қайд этилишидан қатъи назар Ўзбекистон 4-ўринга тушиб кетади.
Қайд этиш керак, олтита гуруҳда энг яхши кўрсаткичга эга тўртта 3-ўрин эгаси ҳам плей-оффга йўл олади. Агар Ўзбекистон 4 очко тўплаб, 3-ўринда қолиб кетса 3-ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолади.
U-20 ЖЧ—2023
26/27 май
B гуруҳи
- Эквадор — Фижи 23:00
- Словакия — АҚШ 23:00
А гуруҳи
- Ўзбекистон — Гватемала 02:00
- Аргентина — Янги Зеландия 02:00
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?