Супер якун! “Бавария” ғалаба қозониб чемпионга айланди, “Боруссия Д” эса "оғзидаги ош"ни олдириб қўйди

Супер якун! “Бавария” ғалаба қозониб чемпионга айланди, “Боруссия Д” эса "оғзидаги ош"ни олдириб қўйди
Супер якун! “Бавария” ғалаба қозониб чемпионга айланди, “Боруссия Д” эса "оғзидаги ош"ни олдириб қўйди
Фото: Getty Images

Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 34-туридан ўрин олган ўйинлар 27 май, шанба куни бўлиб ўтди.

Боруссия Д” ўз майдонида “Майнц”ни қабул қилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Ҳанче-Олсен ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, дортмундликлар пенальти ишлаб олди. Пенальтини ноаниқ амалга оширган Аллер ҳисобни тенглаштириш имкониятини қўлдан чиқарди. 24-дақиқада эса Карим Онисиво меҳмонларнинг иккинчи голини урди.

Иккинчи бўлимда эса Дортмунд жамоаси ҳисобни қисқартира олди. 69-дақиқада Рафаэл Геррейру ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Ўйин сўнгида эса Зюле ҳисобни тенглаштирди. Бироқ, ушбу гол дортмундликларга чемпионлик учун етарли бўлмади.

Бавария” сафарда “Кёльн” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Кингсли Коман ҳисобни очди. 81-дақиқада Деян Любичич пенальтини аниқ амалга ошириб, мувозанатни тиклади. 89-дақиқада эса Жамал Мусиала мюнхенликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Якунда Мюнхен клуби 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Шу тариқа “Бавария” кетма-кет 11 марта, ўз тарихида 33 марта чемпионликни нишонлади.

34-турдан сўнг Германия чемпионати жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Супер якун! “Бавария” ғалаба қозониб чемпионга айланди, “Боруссия Д” эса "оғзидаги ош"ни олдириб қўйди
Скрин Софасcроэ

Бундеслига

34-тур баҳслари

“Кёльн” – “Бавария” 1:2

Голлар: 0:1 – 8 Коман, 1:1 — 81 Любичич (пенальти), 1:2 — 89 Мусиала.

“Кёльн”: Швебе, Шмиц (Ҳусейнбашич, 62), Шабо, Ҳюберс, Ҳектор, Кайнс (Шиндлер, 62), Схири, Любичич (Педерсен, 82), Майна (Лемперле, 82), Мартел, Зельке (Тилманн, 62).

“Бавария”: Зоммер, Павар, Упамекано, де Лигт, Мазрауи (Мусиала, 85), Киммих, Гравенберх (Горетцка, 71; Тел, 85), Мюллер (Жоау Канселу, 62), Коман (Шупо-Мотинг, 71), Сане, Гнабри.

Огоҳлантириш: Шмиц (24).

“Боруссия Д” – “Майнц” 2:2

Голлар: 0:1 – 15 Ҳанче-Олсен, 0:2 – 24 Онисиво, 1:2 – 69 Геррейру, 2:2 — 90+6 Зюле.

“Боруссия Д”: Кобел, Ҳуммелс, Зюле, Рюерсон (Модест, 80), Геррейру, Жан, Брандт (Дюранвил, 62), Вольф (Мукоко, 46), Мален (Рейна, 63), Аллер, Адееми (Ройс, 40).

“Майнц”: Дамен, Каси, Белл, Ҳанче-Олсен, Фернандеш, Аарон Мартин, Кор, Ли Чже Сон (Ингварцен, 66), Баррейро, Штах (Баркок, 80), Онисиво (Мустафа, 90).

Огоҳлантиришлар: Геррейру (40), Фернандеш (71).

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар