Исроил ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Офир Ҳаим U-20 жаҳон чемпионати доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Ўзбекистон, одатда, беш нафар ҳимоячи билан ҳаракат қиладиган жамоа ҳисобланади ва аввалги рақибларимиздан фарқ қилади. Биз уларга қарши тактик тайёргарлик кўришимиз лозим. Ўзбекистон Осиё чемпиони саналади, улар кучли жамоа ва бўлажак баҳс қийин ўтиши табиий. Ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Бизни 1:0 ҳисобидаги ғалаба ҳам қониқтиради", деди 48 ёшли мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Исроил ўртасидаги 1/8 финал учрашуви Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси 02:00 да бошланади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар