
Исроил U-20 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ҳамза Шибли 1/8 финал доирасида Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Нимчорак финалга чиқиш орзумиз эди. Японияга қарши ақлбовар қилмас ўйин ўтказдик. Уларни 10 киши бўлиб мағлуб этдик, буни кўпчилик кутмаганди.
Биз Ўзбекистондан қўрқмаймиз. Ўйиндан ўйинга шаклланиб боряпмиз. Турнирда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Барчамизнинг орзумиз финалга чиқиш ва кубокни бошимиз узра юқори кўтариш ҳисобланади", деди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, U-20 жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон — Исроил учрашуви Тошкент вақти билан 31 майга ўтар кечаси соат 02:00 да старт олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 