08:48 / 02.06.2023
275

U-20 жаҳон чемпионати. Уругвай ва Корея ҳам 1/4 финалга йўл олди

U-20 жаҳон чемпионати. Уругвай ва Корея ҳам 1/4 финалга йўл олди

Аргентинада ўтказилаётган кичик мундиалнинг нимчорак финал баҳслари ўз ниҳоясига етди. Сўнгги икки учрашувда Гамбия - Уругвай ва Эквадор - Жанубия Корея ўйинлари бўлиб ўтди.

Гамбия Уругвайни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб қилди. Гол 65-дақиқада Дуарте томонидан киритилди. Шунингдек, мазкур баҳс кескин курашларга бой ўтди. Ҳакам иккала жамоадан ҳам биттадан футболчини майдондан четлатди.

Шу тариқа, Уругвай Гамбия тўсиғидан ўтиб, кейинги босқичга йўл олди. Жамоа чорак финалда АҚШга қарши ўйнайдиган бўлди.

Гамбия U-20 – Уругвай U-20 0:1

Гол: 0:1 – 65 Дуарте да Силва.

Гамбия U-20 – Дампа, Саньянг (Сингате, 62), Явара (Маронг, 86), Саине, Саидихан, Санянг, Нжие (Саване, 81), Байо, Бойанг, Мбйе, Коле (Сове, 62).

Уругвай U-20 – Родригес Лукас, Понте, Гонсалес Молино, Боселли Граф, Маттуро Ромеро, Диас, Гарсия Грана, (Соса, 62), Дуарте да Силва, (Чагас Диаз 75), Родригес, Де лос Сантос (Сири, 75).

Огоҳлантиришлар: Гарсия Грана, (38), Санянг, (45), Сингате (82).

Четлатиш: Мбйе (17), Родригес (45).

Голларга бой ўтган Эквадор - Жанубий Корея учрашувида қитъадошларимизнинг қўли баланд келди. Дастлаб, 11-дақиқада Ли жамоасини олдинга олиб чиқди. Бае эса орадаги фарқни иккитага оширди. Тайм сўнггида Чол ҳам ўз номига гол ёздириб қўйган бўлса, Куеро ва Гонзалес жавоб голларини урди.

Жанубия Корея чорак финалда Нигерия билан куч синашади.

Эквадор U-20 – Жанубий Корея U-20 2:3

Голлар: 0:1 – 11 Ли, 0:2 – 19 Бае, 1:2 – 36, пенальти Куеро Паласио, 1:3 – 48 Чой, 2:3 – 84 Гонсалес.

Эквадор U-20 – Напа, де ла Круз, (Замбрано Мендес, 55), Валенсия (Гарсия Чажас, 46), Ордонез Гуерреро, де ла Круз Борха, (Мина Ибарра, 77), Гонсалес, Замбрано, Паез Андраде, Ангуло (Минда, 46), Клингер Соса (Чамба, 68), Куеро Паласио.

Жанубий Корея U-20 – Жун Хонг, Парк, Ким, Чой, Чой (Бае, 82), Ли (Хванг, 61), Канг, Парк (Ли, 69), Ким Ен Хак (Канг, 61), Ли.

Огоҳлантириш: Паез Андраде (77).

Шу тариқа, ЖЧ чорак финалида қуйидаги жуфтликлар ўзаро тўқнаш келадилар:

Исроил - Бразилия

Колумбия - Италия

Жанубий Корея - Нигерия

АҚШ - Уругвай


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 жаҳон чемпионати. Уругвай ва Корея ҳам 1/4 финалга йўл олди