Бранко Иванкович: "Бу каби мусобақаларда Ўзбекистон ва Эрон каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашимиз мумкин"
"CAFA Nation`s Cup-2023" халқаро мусобақасининг учинчи ўрини учун Ўмон - Қирғиз Республикаси учрашуви бўлиб ўтади.
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
- Ташкилотчиларга раҳмат айтаман, турнир ажойиб ўтмоқда. Сўнгги учрашув терма жамоамиз учун энг муҳими ва эртанги учрашувда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Қирғизистон терма жамоасини ҳурмат қиламиз. Эртага қизиқ ўйин бўлиши аниқ. Эртанги финал баҳси ҳам жуда қизиқ бўлиши аниқ.
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?
Футболчи: Ушбу мусобақани бир оз омадсиз бошладик. Биринчи учрашувда мағлуб бўлдик, иккинчи ўйинда эса дурранг ўйнадик, Учинчи турда ғалаба қозондик ва эртанги учрашув сўнги ўйинимиз. Эртанги учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз.
- Қирғиз Республикаси терма жамоасининг даражасига қандай баҳо берасиз. Ўмон терма жамоаси кучли жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинларини ўтказди.
- Тўғри, биз кўп терма жамоаларга қарши тўқнаш келдик, лекин Қирғизистон терма жамоасининг даражаси биз билан деярли бир хил.
- Сизнингча, CAFA мусобақаси ҳар йили ўтказилиши тўғрими ёки икки йилда бир маротаба ўтказса бўладими?
- COVID пандемиясидан сўнг, бундай мусобақалар ташкил қилиш қийин бўлиб қолди. CAFA мусобақасида иштирок этиш биз учун анча фойдали, сабаби биз Эрон, Ўзбекистон каби кучли терма жамоаларга қарши ўйнашимиз мумкин.