Профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида IBF чемпионлик камарини учун амалдаги чемпион Сабриель Матиас ва ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев жанги буюрилган эди. Эргашев ҳозирда AҚШда машғулотлар олиб бормоқда. У ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жароҳати борлиги ва битта ўтиш жанги сўраганини маълум қилди.
"Рақибим чемпионлик жангимиздан аввал яна битта сўради. Мен ҳам битта жанг тушсам яхши бўлар эди. 1 йил бўлди жанг ўтказмадим, бу катта вақт мен учун. Бугун промоутердан жанг сўрадим.
Нима деб ўйлайсиз? Битта жанг ўтказиб олсам сизнингча фикрингиз? Оёғимдан олган жароҳатим бор, сал бўлса ҳам тикланиш бўларди", - деб ёзган Эргашев.
Чемпион Сабриель Матиас собиқ жаҳон чемпиони Сергей Липинец билан музокаралар олиб бораётган эди. Ушбу баҳс август ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Катта эҳтимол билан шундан сўнг жанг ғолиби ва Эргашев ўртасида баҳсни кўришимиз мумкин бўлади.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг