Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов айни пайтда олиб борилаётган ўқув-йиғин машғулотлари ва тайёргарлик ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
"Олдиндаги мусобақаларга тайёргарлик жуда яхши кетяпти. Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Албатта йўқотишларни айтиб ўтишим керак, жароҳатланганлар кўп. Мавсум тугаганига кўп бўлмади. Футзалчилар ҳали формада эмас. Испаниялик мутахасси билан биргаликда уларни спорт формасини яхши ҳолатга келтира оламиз.
Жисмоний тайёргарлик жараёнида Туркманистон билан ўйнаймиз. Оғир ҳолатда йигитлар ўзларини кўрсатишлари керак бўлади", - дейди Баҳодир Аҳмедов.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар