
Польшалик ярим ҳимоячи Михаил Кухарчик “Пахтакор” аъзосига айланди.
32 ёшли футболчи “шерлар” билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди. Михаил фаолиятининг асосий қисмини Польша клублари сафида ўтказган. 9 мавсум давомида “Легия”, сўнгги 3 мавсумда “Погон” шарафини ҳимоя қилган. Бир йил эса Россиянинг “Урал” клубида ўйнаган.
Польша чемпионатида 5 карра чемпионга айланиб, 6 мартадан Польша Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган. Юқори лигаларда 328 та ўйинда 59 та гол муаллифига айланган. Польша терма жамоасида эса 8 ўйинда битта гол урган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар