date
views 138

Ўзбекистон терма жамоаси CS:GO бўйича Осиё чемпионига айланди (видео)

Фото: Киберспорт федерацияси

Саудия Арабистонида ўтган киберспортнинг Counter-Strike: Global Offensive (CS:GO) тури бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди ва ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба жамоага Жаҳон чемпионати йўлланмасини тақдим этди.

Ушбу ғалаба эвазига ўзбекистонлик киберспортчилар 7 минг доллар мукофот пулига эга бўлди.

Учинчи ўринни Индонезия жамоаси қўлга киритган бўлса, Фаластин терма жамоаси тўртинчи бўлди.

Мусобақада Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон терма жамоаси CS:GO бўйича Осиё чемпионига айланди (видео)