date
views 347

"Пахтакор" немис клуби тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди

"Пахтакор" немис клуби тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди

Кими Мерк "Пахтакор" футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Қирғизистон U-23 терма жамоаси футболчиси Кими Мерк жамоамиз билан шартнома имзолади. Ҳужумкор ярим ҳимоячи Германиянинг "Кайзерслаутерн" клуби тарбияланувчиси саналади. 19 ёшли футболчи энди фаолиятини жамоамизда давом эттиради.

Умид қиламизки, Кими "Пахтакор" билан кўплаб совринларни қўлга киритади. "Шерлар" сафига хуш келибсан!", - дейилади хабарда.

Ўз навбатида Кими ҳам "Пахтакор"га ўтиши хусусида шундай фикр билдирди:

  • "Пахтакор" сафига ўтганимдан жуда хурсандман. Биринчи профессионал шартномамни имзоладим, ажойиб кун. Жамоага кўп совринларни ютишга ёрдам беришни истайман. Энг яхши жиҳатларимни ишга солишга ҳаракат қиламан.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" немис клуби тарбияланувчисини ўз сафига қўшиб олди