
Фото: Пахтакор
«Пахтакор» клуби Суперлига ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра, «Пахтакор» 5 нафар футболчи билан хайрлашган ва яна 5 ўйинчисини бошқа клубларга ижарага берган.
Жамоани тарк этган ўйинчилар орасида Сардор Рашидов ҳам бор. У жорий мавсум амалдаги чемпион сафида Суперлигада 4 ўйинда майдонга тушганди. Унинг янги клуби ҳозирча номаълум.
Ёзги трансфер ойнасида «Пахтакор»ни тарк этган футболчилар рўйхати:
Сардор Рашидов – эркин агент
Жавоҳир Алижонов – эркин агент («Турон»)
Гиорги Папава – эркин агент
Шаҳзод Суюнов – эркин агент («Олимпия»)
Шаҳзод Раҳматуллаев - ижара («Турон»)
Абубакир Ашуров - ижара («Турон»)
Диёр Ортиқбоев - ижара («Бухоро»)
Аббос Эргашбоев - ижара («Андижон»).
Рустам Турдимуродов - ижара (Энергетик БГУ).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар