date
views 150

"Бавария" клуби Ҳарри Кейн трансферини эълон қилди (фото)

"Бавария" клуби Ҳарри Кейн трансферини эълон қилди (фото)

Германиянинг «Бавария» клуби Ҳарри Кейн жамоа футболчисига айланганини расман эълон қилди. Мюнхен клуби ва англиялик 30 ёшли ҳужумчи ўртасида 4 йиллик шартнома имзоланди.

Немис клуби Кейн трансфери учун «Тоттенҳэм»га 100 миллион евро тўлайди ва яна 20 миллион евро бонус сифатида тўланиши мумкин.

Шу тариқа, 30 ёшли ҳужумчи илк бор хориж чемпионатида ўйнайдиган бўлди.

Инсайдер Флориан Плеттенбергга кўра, Кейн «Бавария» сафида 12 август куни Германия Суперкубоги доирасида «РБ Лейпциг» клубига қарши кечадиган ўйиндаёқ майдонга тушишни истамоқда.

Маълумот учун, Кейн 2022/23 йилги мавсумда лондонликлар сафида 49 та ўйин ўтказиб, 32 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Бавария" клуби Ҳарри Кейн трансферини эълон қилди (фото)
-->