00:10 / 20.08.2023
110

Максим Шацких: Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ

Максим Шацких: Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ

"Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких "Металлург" устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди

- Ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Масалани биринчи бўлимдаёқ ҳал қилишимиз керак эди. Рақиб катта куч билан ҳимояланишини ва қарши ҳужумда ўйнашини билардик. Шу сабабли дарвозамиз олдида ҳам ярим вазиятлар пайдо бўлди. Йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак эди.

Суперлигада даража анча баланд. Исталган рақиб билан баҳс оғир ўтяпти. Тўғри, кам гол уриляпти ва бу мухлисларга ёқмаслиги мумкин. Бироқ сўнгги сониягача интрига сақланиб турибди. Аммо бу биз мураббийлар учун ёқимли ҳолат эмас. Бугун ишончли ўйин намойиш этдик. Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ. Айни дамда сўнгги узатмада муаммолар бор.

Йиғинлардан сўнг чемпионат баҳсларига киришиб кетиш қийин бўлади. Ўртоқлик ва расмий ўйиннинг фарқи бор. Асосийси қандай мағлубиятга учраганингизни тушуниб олишингиз муҳим. Ҳа, кутганимиздек старт ололмадик. Бироқ "Пахтакор" - чемпион. Жамоамиз иродали эканлигини бир неча маротаба исботладик. Ҳозир ҳаммаси ўзимизга боғлиқ. Йигитларда маҳорат етарли.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: Ҳозир томошабоп ўйиндан 3 очко муҳимроқ