date

Парижда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда

Парижда хавфсизлик  чоралари кучайтирилмоқда

Бугун Париждаги "Стад де Франс" стадионида Европа чемпионатининг финал баҳси бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда тартибсизликлар ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида салкам 7 минг полициячи ва ҳарбийлар жалб этилган.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, бугун Франция пойтахтида хавфсизликни таъминлаш учун қаттиқ режим қўлланилади ва бунинг учун 6800 нафар ходим сафарбар этилган.

Полициячилар бутун шаҳар бўйлаб навбатчилик қилади. Бироқ асосий ҳуқуқни муҳофаза қилиувчи орган ходимлари мухлислар кўп тўпланадиган жойлар - стадион атрофи ва Елисей майдони атрофига жойлаштирилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Парижда хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда