date
views 114

“Рома” Ромелу Лукакуни ижарага олганини эълон қилди

Фото: “Рома”

Бельгиялик футболчи Ромелу Лукаку фаолиятини “Рома”да давом эттиради.

Римликлар “Челси” ҳужумчисини 2024 йил июнь ойига қадар ижарага олди. 30 ёшли футболчи янги жамоасида 90-рақам остида тўп суради.

Ромелу фаолияти давомида 589 та ўйин ўтказиб, 280 та голга муаллифлик қилган. Лукаку шу вақтга қадар “Андерлехт”, “Эвертон”, “Манчестер Юнайтед”, “Интер”, “Вест Бромвич” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Рома” Ромелу Лукакуни ижарага олганини эълон қилди
-->