date
views 284

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков UFC’даги дебютида мағлубиятга учради

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков UFC’даги дебютида мағлубиятга учради

Франциянинг Париж шаҳрида UFC Fight Night 226 мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков (14-3) промоушендаги дебютини ўтказди. У швейцариялик Волкан Ўздемирга (19-7) қарши октагонга кўтарилди.

3 раундга мўлжалланган жанг биринчи раунддаёқ Богданнинг мағлубияти билан якунланди. Кетма-кет зарбалардан сўнг Волкан Гусковни сабмишен орқали таслим қилишнинг уддасидан чиқди.

Шу тариқа ўзбекистонлик жангчи UFC’даги дебютини мағлубият билан бошлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик MMA жангчиси Богдан Гусков UFC’даги дебютида мағлубиятга учради