date

Америкаликларнинг иши: Погбанинг организмига допинг қандай тушгани аниқланди

Америкаликларнинг иши: Погбанинг организмига допинг қандай тушгани аниқланди

“Ювентус” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг допинг тести мусбат натижа берганидан кейин унинг организмига таъқиқланган модда қандай тушганини аниқлаш ишлари олиб борилди.

La Gazzetta dello Sport нашрининг ёшигича, Погба АҚШда харид қилинган озуқавий қўшимчаларни истеъмол қилиши оқибатида бу  ҳолат юзага келган. 30 ёшли футболчи бу моддани америкалик шифокор дўсти тавсиясига кўра истеъмол қилган.

Таъкидланишича, клуб ва тиббиёт бўлими вакиллари Погбанинг бу қўшимчани истеъмол қилаётганидан бехабар бўлган.

Ҳозирча, франциялик ярим ҳимоячи вақтинча футболдан четлатилди. “Ювентус” эса, у билан шартномани бекор қилишга уринмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Америкаликларнинг иши: Погбанинг организмига допинг қандай тушгани аниқланди