date
views 488

Абдуқодир Ҳусанов WhoScored порталида неча балл олди?

Абдуқодир Ҳусанов WhoScored порталида неча балл олди?

"Ланс" ҳамда "Метц" ўртасидаги Лига 1нинг 5-тур учрашуви меҳмонларнинг ғалабаси билан якун топди.

Учрашувдаги ягона гол 37-дақиқада Йоэль Осоро томонидан киртилди.

Ушбу баҳсда Абдуқодир Ҳусанов Лига 1 учрашувида илк маротаба асосий таркибда майдонга тушди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ўйинда фаол ҳаракат қилиб, мухлисларнинг қарсакларига сабаб бўлди. Ҳусанов 72-дақиқада алмаштирилди.

Абдуқодир Ҳусанов "Метц"га қарши баҳсдаги ҳаракатлари учун WhoScored портали томонидан 6.7 балл олди

Ҳимоячи ушбу учрашувда 72та пасдан 66тасини аниқ берди, рақиб дарвозасига 3та зарба йўллади, тўп учун кечган 2та курашнинг барчасида зафар қучди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Абдуқодир Ҳусанов WhoScored порталида неча балл олди?