date
views 297

Самвел Бабаян: "Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз"

Самвел Бабаян: "Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз"

"Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян "Ал Ҳилол"га қарши баҳсдан кейин (1:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Учрашувга яхши тайёргарлик кўрдик. Футболчиларнинг интизоми, шунингдек, ўйинга бўлган мотивацияси туфайли яхши натижага эришдик.

Мағлубиятга учрамаганимиздан хурсандман. "Ал Ҳилол"дек клубга қарши баҳсда вақт чўзиш нормал ҳолат. Футболчиларимиз атайин вақт чўзишмади. Жароҳатлар сабабли тўхталишлар юзага келди. Қолаверса, бу йўқотиш учун ҳакам томонидан керагидан ортиқ вақт қўшилди.

Саудия Арабистони клубида заиф нуқтанинг ўзи йўқ. Шунга қарамай, қарши ҳужумдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлдик. Жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз", - деди Бабаян.

"D" гуруҳидаги иккинчи баҳсда Эроннинг "Нассажи" клуби сафарда Ҳиндистоннинг "Мумбай Сити" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, пешқадам бўлиб олди. "Навбаҳор"нинг ОЧЛдаги кейинги ўйини 3 октябрь куни Наманганда "Мумбай Сити"га қарши бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян: "Ал Ҳилол"га қарши жавоб учрашувида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз"