“Андижон” – “Навбаҳор” (2:1) ўртасидаги учрашувдан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.
- Александр Андреевич, сизни ғалаба билан табриклайман.
- Мен ҳам сизни ғалаба билан табриклайман. Ниҳоятда хурсандман. Андижон халқини ғалаба билан қувонтиришни ният қилгандик. Қийин учрашув, айниқса биринчи таймда ўйинимиз ўхшамади, аммо иккинчи таймдаги ажойиб ўйинимиз ҳамда ғалабамиз билан барча ишқибозларимизни табриклайман. Айтишим мумкинки, омад биз томонда бўлди. Ғалаба қозониш учун катта куч сарф қилдик ва қийинчилик билан бўлса-да, ўз мақсадимизга эришдик. “Навбаҳор”га қарши оғир ўйинда яхши ҳаракат қилиб, ғалаба қозонганимиз учун йигитларимиздан хурсандман. Ўйлайманки, биз тўғри йўлдан кетяпмиз. Ҳаммани яна бир бор табриклайман ва ўзим ҳам жуда хурсандман.
- Яқинда “Навбаҳор”ни Неймардек ўйинчиси бор “Ал-Ҳилол” ютолмаганди. “Андижон” эса бугун ютди. Ҳозир нимани ҳис қиляпсиз?
- Қайсидир маънода ўйинни назорат қилдик ва бундан жуда ҳам хурсандман. “Навбаҳор”нинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши ўргангандик. Вазиятлардан унумли фойдаландик. Иккинчи тайм охирида керакли ишни бажардик. Охирги дақиқалардан яхши фойдаландик ва бунда омад ҳам биз томонда эди.
- “Навбаҳор” марказда аввалгидек кучли тўп сурмади. Бу факторларни ҳисобга олганмидингиз ёки буни кутмаганмидингиз?
- Биласизми, мен ҳамма жиҳатларни инобатга олгандим. “Навбаҳор”нинг сифатли ўйинчилари борлигини билардим. Шуларни ҳисобга олиб ўйин ташкил қилгандик. Уларда техник ва маҳорат жиҳатидан анчайин кучли футболчилари бор. Биз бундай ҳолатда нима қилишимиз керак эди? Биз интенсив футбол таклиф қилдик. Яна қайтараман: биринчи таймда деярли ишимиз юришмади. Худога шукрки, стандартдан гол уриб олдик. Яна шуни айтишим мумкинки, майдонда “Навбаҳор” билан тенгма-тенг ўйнаб, яна иккита гол уриб муваффақият қозониш – бу қимматли ғалаба ҳисобланади. Бу билан чекланиб қолмасдан янада яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди. Баъзи жойларда ва жумладан марказда ҳам айрим хатоликларга йўл қўйдик. Кучли қанот ҳимоячилари бор “Навбаҳор”га етарлича қаршилик кўрсатдик. Баъзи жиҳатларда қанотлардан узатилган тўпларда камчиликларга йўл қўйдик. Бироқ бугун омад биз томонда эди. Андижон халқини ғалаба билан хурсанд қилишни жуда-жуда хоҳлагандик ва ўз мақсадимизга эришдик.
- Очиғини айтганда, кўпчилик дуранг ўйинни кутгандик. 0:1 ҳисобида ютқазаётганда нимани ўйладингиз?
- Мен сизларга очиқ айтадиган бўлсам, ҳар бир вазиятни мураббий тўлиқ кўришнинг имконияти йўқ. Мураббий майдонда бир вазиятга қарайди, кейин бошқасига. Умумий жараённи тўлиқ кўришнинг имкони йўқ. Ҳаттоки, бундай вазиятларни мухлислар тўлиқ кўриши мумкин. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг қийин вазиятга тушиб қолганимизни ҳис қилдим ва жамоам билан бирга барча чораларимизни ишга солиб вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Айрим пайтларда ҳужумларимизни охиригача етказиш қийин бўлди. Баъзи ҳолатларда рақибга имкониятларни бериб қўйдик, буни тан оламан. Аммо шу билан бирга ҳозир барча вазиятларни тўлиқ айтиб бера олмаслигим мумкин. Чунки ҳаммаси трибунада ўтирган мухлисларга аниқроқ кўринади. Ўтказилган ва урилган голларга сизлар кўпроқ баҳо беришингиз мумкин. Ўйлайманки, ўйинчи алмаштиришни ҳам ўз ўрнида амалга оширдик. Ўрни келганда Суҳроб Бердиевга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. У охирги 8 дақиқада ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Шунчаки, сўнгги 8 дақиқанинг ҳақиқий қаҳрамони у эди. Бунинг учун Бердиевдан яна бир бор миннатдорман.
- Дарвозабон Элдор Адҳамов мавсум охиригача майдонга қайтадими?
- Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, айни пайтда Литовкани алмаштириш режамда йўқ. Элдор 1-турда жароҳат олганди. У ҳаракат қилди ва бугунги кунда яхши машғулотлар олиб боряпти. Назорат учрашувларида майдонга тушди. Иккита яхши дарвозабонимиз бор. Фақатгина унга ўз имкониятини кутиш қолди холос. Бундан у фойдалана олади, деб ўйлайман. Нима ҳам дердим, дарвозабонларнинг тақдири шундай. Шунчаки, айтаманки, Адҳамов ўйинларга тайёр. Ҳозирча эса Игорь яхши ҳаракат қиляпти.
- “Навбаҳор”нинг голи ҳисобга олинганида жамоангиз тиккалана олармиди?
- Футболда ҳар қандай ҳолат юз беради. Ҳаттоки, 3:0 га ютқазаётган жамоанинг ғалаба қозониб кетганини ҳам кўрганмиз. Шундай экан, бугунги ғалаба билан барчангизни яна бир бор табриклайман. Ўйлайманки, бугун Андижонда байрам бўлади.
“Андижон” матбуот хизмати.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг