"Ливерпуль"нинг голи ҳакамларнинг ўзаро тушунмовчилиги сабабли инобатга олинмади.
Кеча Мерсисайд клуби АПЛнинг 7-турида "Тоттенхэм"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳснинг 34-дақиқасида Луис Диас гол урган ва бу оффсайд деб баҳоланиб, гол инобатга олинмаганди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, "Тоттенхэм" гол уриб кетди.
Учрашувдан кейин Англия ҳакамлари қўмитаси ушбу эпизодда ҳакамлар хато қилганини тан олди. Айтилишича, учрашувдаги видеоассистент ҳакам Даррен Инглэнд ушбу баҳсни кўриб чиққанда, ҳакамлар голни инобатга олган деб ўйлаган ва бош ҳакам Саймон Хуперга: "Текширув якунланди", деган жавоб берган.
Бу ибора эса одатда ҳакамлар тўғри қарор чиқарилганда ишлатилади ва ўйин давом эттирилади. Хупер эса ушбу вазиятда оффсайд тўғри қарор деб ҳисоблаган ва голни бекор қилган.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг