"Локомотив" Суперлигага қайтди

Ҳозиргина Про-лиганинг 19-тури доирасидаги "Хоразм" - "Қўқон-1912" учрашуви якунланди. Унда ғолиб аниқланмади, 0:0. Шу орқали "Қўқон-1912" чемпионлик учун имкониятларини йўқотди.
Айни дамда турнир жадвали пешқадами бўлиб турган "Локомотив" билан орадаги фарқ 6 очкони ташкил қилади. Ушбу мавсумда пойтахт клуби ўзаро ўйинларда "Қўқон-1912"ни иккала ўйинда ҳам мағлуб қилди. Шу орқали "темирйўлчилар" мавсум тугашига 3 тур қолганида Суперлига йўлланмасини қўлга киритди.
Энди чемпионлик учун "Динамо" ҳамда "Локомотив" кураш олиб боради. Агарда навбатдаги турда "Қўқон-1912" ўз майдонида "Динамо"ни мағлуб қилиб, "Локомотив" "Машъал" майдонида бир очкога эга чиқадиган бўлса, "Локомотив" чемпионликни расмийлаштиради.
- #Про-лига
- #Хоразм Қўқон-1912
- #Локомотив
- #Чемпионлик Кураши
- #Турнир Жадвали
- #Суперлига
- #Хорезм Қўқон-1912
- #Локомотив Суперлига
- #Ўйинда Маглуб
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…