date
views 272

"Мумбай Сити" бош мураббийи: "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" ўйинини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим"

"Мумбай Сити" бош мураббийи: "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" ўйинини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим"

Бугун Наманган шаҳар, Давлатобод туманидаги “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” стадиони анжуманлар залида Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Мумбай Сити” учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Мумбай Сити” жамоаси бош мураббийи Десмонд Букингем ва меҳмонларнинг тажрибали ярим ҳимоячиси Ростин Гриффитс иштирок этишди.

Қуйида эътиборингизга Десмонд Букингемнинг фикрларини ҳавола этяпмиз.

Дес Букингем: "Тунги соат 03:30да Наманганга қўндик ва бизни тантанали кутиб олишди, бунинг учун раҳмат айтаман. Яхши дам олдик ва баҳсга тайёргарлик кўрмоқдамиз.

Гуруҳимизда кучли жамоалар бор ва "Навбаҳор" "Ал Ҳилол" билан дуранг қайд этди, шу сабабли уларни ҳам кучли дейиш хато эмас. Бу жамоага қарши баҳс юқори даражада ўтади деб ўйлайман.

"Навбаҳор"да қайси футболчини алоҳида кўрсата оласиз? Уларни алоҳида ажратиб кўрсата олмайман, жамоада кучли футболчилар йиғилган. "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" учрашувини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим.

"Навбаҳор" ҳақида қандай маълумотга эгаман? Ушбу клубда жисмонан бақувват йигитлар йиғилган, жамоа мураббийи ҳам жуда иқтидорли. У катта тажрибага эга.

"Навбаҳор" ва "Мумбай Сити" ўртасида катта фарқ бор, жамоа бунгача халқаро турнирда иштирок этган, биз эса бу турнирда янгимиз. Эндигина иккинчи марта мусобақада қатнашяпмиз. Ҳар бир ўйин бизга улкан тажриба беради.

ОЧЛда ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин, аммо бу хатолар жамоага тажриба тўплашга ёрдам беради. Мухлислар бизга ишонишда, жамоани қўллаб-қувватлашда давом этишса, уларга яхши ўйинлар намойиш этамиз.

"Мумбай Сити" Мумбайдаги меҳмонхоналарга ўхшаш экан. Парвоздан чарчагандик, шунинг учун иложи борича яхши дам олиб, тикланишга эътибор қаратдик".

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Мумбай Сити" бош мураббийи: "Ал Ҳилол" - "Навбаҳор" ўйинини кузатдик. Натижадан ҳайрон қолдим"