date
views 200

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз"

"Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз"

Осиё Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган "Ал Файха" — "Пахтакор" учрашувидан аввалги матбуот анжуманида "Ал Файха" бош мураббийи Вук Расович ва ҳимоячи Муҳаммад ал Бақави иштирок этди.

Расович: "Мақсадимизга эришиш учун "Пахтакор"га қарши баҳсда таваккал қилишимизга тўғри келади. Ушбу муҳим учрашувда футболчиларимизга ишонаман. Биз Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келамиз. Уларнинг ўтган ўйинини томоша қилиб, шундай хулосага келдимки, жамоа 1-турда "Ал Айн"га ютқазишга лойиқ эмасди.

Қитъа мусобақасида узоқроққа бориш ниятидамиз, бу йўлда эса "Пахтакор"га қарши ўйин ўта муҳим саналади. Бизда бир қатор жароҳат олган ўйинчилар мавжуд, шу боис эртанги ўйинда кимлар иштирок этиши тўғрисида бош қотиришга тўғри келади", деди сербиялик мутахассис.

Ал Бақави: "Бўлажак учрашув муҳим аҳамият касб этишини ҳис қилиб турибмиз. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда уч очкони қўлга киритишимиз лозим. Албатта, ўйинлардаги чарчоқ ва босим бизга қўшимча юк бўлмоқда. Сабаби, биз учта мусобақада қатнашяпмиз. Эртанги ўйинда муваффақиятли натижа учун бор кучишимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", деди саудиялик ҳимоячи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ал Файха" бош мураббийи: "Ғалаба қозониш учун таваккалга қўл урамиз"