08:50 / 08.10.2023
49

Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Hasan Bratic/Hasan Bratic/Global Look Press

Red Bull жамоасининг нидерландиялик пойгачиси Макс Ферстаппен кетма-кет учинчи бор Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

У Қатар Гран-при пойгаси доирасида жамоадоши, мексикалик Серхио Перес аварияга учраб, пойгани тарк этганидан сўнг, 2023 йил мавсумида муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Ферстаппен пойгани иккинчи ўринда якунлади, «Макларен» пойгачиси Оскар Пиастри биринчи бўлди.

Перес Ферстаппендан ташқари чемпионликка даъвогар бўлган ягона пойгачи эди. Авариядан сўнг у жамоадошига етиб олиш имконини йўқотди.

26 ёшли Ферстаппен 2021 ва 2022 йилларда ҳам Формула-1 пойгаларида ғолиб чиққан. Нидерландиялик пойгачи бу кўрсаткич бўйича Жек Брэбэм, Жеки Стюарт, Ники Лауда, Нельсон Пике ва Айртон Сенна билан тенглашиб олди.

Энди Максни 5 пойгачи ортда қолдирмоқда: Михаэл Шумахер, Люис Ҳэмилтон (7 карра чемпион), Хуан-Мануэл Фанхио (5), Ален Прост ва Себастян Феттел (4).

Ферстаппендан олдин 4 нафар пойгачи қаторасига у ч бор чемпион бўлган: Шумахер (2000-2004 йиллар), Фанхио (1954-1957), Феттел (2010-2013) ва Ҳэмилтон (2017-2020).

Қатар Гран-Присидан кейин энг яхши 10 нафар пойгачи рейтинги:

1. Макс Ферстаппен («Red Bull») – 407 очко

2. Серхио Перес («Red Bull») – 223

3. Люис Ҳэмилтон («Мерседес») – 194

4. Фернандо Алонсо («Астон Мартин») – 174

5. Карлос Сайнс («Феррари») – 153

6. Шарл Леклер («Феррари») – 137

7. Ландо Норрис («Макларен») – 121

8. Жорж Расселл («Мерседес») – 120

9. Оскар Пиастри («Макларен») – 65

10. Лэнс Стролл («Астон Мартин») – 47

2023 йил якунига қадар яна 5 та пойга ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ферстаппен қаторасига учинчи марта Формула-1 бўйича жаҳон чемпиони бўлди