17:45 / 11.10.2023
166

"Шара Буллет"ни мағлуб этган ўзбек жангчиси унинг UFCдаги дебюти ҳақида сўз юритди

"Шара Буллет"ни мағлуб этган ўзбек жангчиси унинг UFCдаги дебюти ҳақида сўз юритди

Хабарингиз бор, “Шара Буллет” номи билан танилган доғистонлик Шарабутдин Магомедов UFC билан шартнома имзолаган ва дебют жангини “UFC 294” турнирида бразилиялик Бруно Сильвага қарши ўтказади.

Магомедов ММАга профессионал муайтай ва К-1 йўналишидан кириб келган. Энг қизиқ жиҳати, юртдошимиз Шер Мамазулунов билан жанг қилган ва унда ҳамюртимиз ғалаба қозонган. Биз Шер Мамазулунов билан боғланиб, унинг “Шара Буллет” билан жанги ва унинг UFCдаги дебюти, имконияти ҳақида фикрлари билан қизиқдик.

- Шаробутдин билан 2019 йил 2 февралда жанг қилганмиз. Унга қадар ҳам бир-биримизни билардик. У Москвада бошқа залда шуғулланарди. Ҳаваскор йўналишда муайтай ва кикбоксингда ҳам кўп жанглар ўтказганмиз. Иккимиз бир вазн тоифасида ҳаракат қилардик. Лекин хеч бир-биримизга рўбарў келмагандик. Иккимизнинг ҳам натижаларимиз жуда яхши бўлганди. 2019 йил кучли тўртликка таклиф этишганди. Шаробутдин, мен, Екатеринбургдан ва Ўзбекистондан кучли тўртлик ҳосил қилинган ва 1-жангимда Шаробутдинга тўғри келганман. 77 кг вазнда 4 раунд жанг қилганмиз ва очколарга кўра, ғалаба қозонганман. Албатта, шундай кучли жангчини мағлуб этганимдан хурсанд бўлганман.

UFCдаги жангига келадиган бўлсак, унинг имкониятларини юқори баҳолаган бўлардим. Сабаби, унинг”стойка”даги ҳаракатлари рақибидан икки баробар тез ва катта эҳтимол билан у очколарга кўра, рақибини мағлуб этади. Бу борада унга омад тилайман!


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Шара Буллет"ни мағлуб этган ўзбек жангчиси унинг UFCдаги дебюти ҳақида сўз юритди