Катанец: “Ўзбекистон терма жамоаси 90 дақиқа давомида ҳужум қилди, рақибимиз эса яхши ҳимояланди”
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Хитойга қарши ўртоқлик учрашувидан кейин матбуот анжуманида иштирок этди.
- Биринчи навбатда ўйин шиддатли кечди. Биз бугун ғалаба лойиқ ўйин кўрсатдик. Ўзбекистон терма жамоаси 90 дақиқа давомида бугун ҳужум қилди, рақибимиз эса яхши ҳимояланди. Биринчи бўлимдан унчалик ҳам кўнглим тўлмади. Ўйинчиларимиз тўп билан жуда секин ишлашди ва бунинг натижасида хатолар етарли бўлди. Иккинчи бўлимда биз бошқача ўйин кўрсатдик, хатоларимизни тўғриладик. Баҳсда яхши ҳаракат қилдик ва голлар урдик. Бу ғалаба билан футболчиларни табриклайман.
- Кечаги учрашувда майдон майсаси ёмонлиги ҳақида фикр билдиргандингиз. Бугун шу майдонга мослаб тактика танладингизми?
— Йўқ, тактикани майдонга умуман аҳамияти йўқ. Бугун ҳам шуни айтишим мумкинки, бугунги майдон жароҳат олиш учун жуда хавфли эди. Мен учун энг асосийси футболчиларимни жароҳат олмаслиги.
«Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг