Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Мидори Ҳонда:
— Осиё ўйинларидан сўнг бир ойга яқин вақт давомида йиғин ўтказдик. Япония ва Вьетнам сингари кучли терма жамоаларга қарши баҳс олиб боришдан хурсандмиз. Сўнгги йилларда жамоамиз ўсишга эришди ва мухлисларимиздан бизни қўллаб-қувватлаб туришларини сўрайман. Ўзбекистон терма жамоасими юқори даражага олиб чиқишда давом этамиз.
Людмила Карачик:
— Бизнинг асосий мақсадимиз Олимпиадага йўл олиш ва бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Мен ва барча жамоадошларим эртанги учрашувга тайёрмиз.
Маълумот учун, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида 2024 йилги Париж Олимпиадаси иккинчи саралаш босқичида Япония, Вьетнам ва Ҳиндистон терма жамоаларига қарши майдонга тушади.