20:12 / 02.03.2015
5 414

«Челси» Англия лига кубогини қўлга киритди!

«Челси» Англия лига кубогини қўлга киритди!

"Челси" Англияда мавсумдаги дастлабки совринни қўлга киритган жамоага айланди. Жозе Моуриньо шогирдлари "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтган Англия лига кубоги финалида ғалаба қозонишди.

"Аристократлар" ушбу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўришди. Улар ўйин давомида катта устунликка эга бўлишмади, аммо ўз услубларига содиқ қолган ҳолда рақибга ҳимояда ҳеч қандай имконият қолдиришмади ва ўзлари яратган вазиятларнинг иккитасидан унумли фойдаланишди.

Бунда "Челси" иккита рекошет ёрдам берди. Биринчи бўлим тугаши арафасида бурчакдан етказилган тўпни Терри дарвоза тўрига йўллади (рекошет ёрдамида). Моуриньо жамоасига қарши ўйинда биринчи бўлиб гол ўтказиш деярли мағлубиятга тенг. "Тоттенхэм" футболчиси Эрикссеннинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига эмас, тўрига бориб тушганида, "шпорлар"да қандайдир имконият бўлиши мумкин эди. Ҳарри Кэйннинг ёлғиз ўзи бутун бошли "Челси" олдида ҳеч нарса қила олмади.

Ўйиннинг 56-дақиқасида Фабрегасдан узатмани қабул қилган Диего Коста ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп Уокернинг оёғига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Уго Льорис бошқа томондан зарба кутгани учун, тўпни ўтказиб юборди.

Ўйиннинг қолган дақиқаларида Моуриньо шогирдлари ҳимояда мустаҳкам ўйнашди. Шу тариқа, "Челси" ўз тарихида бешинчи марта Англия лига кубогини боши узра баланд кўтарди.

Англия лига кубоги, финал
Челси – Тоттенхэм 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 45 Терри, 2:0 – 56, автогол Уокер.
Челси – Чех, Зума, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Куадрадо, 76), Рамирес, Иванович, Фабрегас (Оскар, 88), Азар, Диего Коста (Дрогба, 90).
Тоттенхэм – Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Бенталеб, Мэйсон (Ламела, 71), Эриксен, Шодли (Сольдадо, 80), Таунсенд (Дембеле, 62), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Дайер (31), Виллиан (70), Кэйхилл (72), Бенталеб (78), Куадрадо (85).

Манба: www.stadion.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Челси» Англия лига кубогини қўлга киритди!