09:55 / 31.10.2023
144

Нетаньяху: “Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди”

Фото: Reuters

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаслигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Нетаньяху исроиллик аскар ҲАМАС асирлигидан озод этилгани ҳақидаги хабардан кўп ўтмай журналистлар билан суҳбатлашди. У ўз нутқида Ғазода ўт очишни тўхтатишни рад этди. Қуйида унинг иқтибосларидан бир нечтаси келтирилган.

  • АҚШ Пеарл-Ҳарбор бомбардимонидан сўнг ёки 11 сентябрдаги терактдан кейин ўт очишни тўхтатишга рози бўлмаганидек, Исроил 7 октябрдаги даҳшатли ҳужумлардан сўнг ҲАМАС билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлмайди;
  • Ўт очишни тўхтатишга чақириқлар Исроилни ҲАМАСга таслим бўлишга, “терроризмга” таслим бўлишга чақиришдир;
  • Умумий келажагимиз учун уруш кечмоқда. Биз цивилизация кучлари ва ваҳшийлик кучлари ўртасида чегара чизамиз.

Шунингдек, Исроил бош вазири “Библияда тинчлик даври ҳам, уруш вақти ҳам борлиги” ёзилганини айтиб, ҳозир иккинчисининг даври эканини айтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нетаньяху: “Исроил ўт очишни тўхтатишга рози бўлмайди”