21:52 / 10.11.2023
96

Суперлига. “Олимпик” амалга оширилган пенальти эвазига “Бухоро”ни мағлуб этди

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 19-туридан ўрин олган баҳсда “Олимпик” 10 ноябрь, жума куни “Бухоро”га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 90 дақиқаси давомида дарвозалар ишғол этилмади. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса бухороликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. 90+15-дақиқада Жасур Жалолиддинов пенальтини аниқ амалга оширди ва жамоасига ғалаба олиб келди.

Шу тариқа “Олимпик” очколари сонини 28 тага етказди ва 9-ўринга кўтарилиб олди. “Бухоро” эса 15 очко билан энг сўнгги ўринни эгаллаб турибди ва Суперлига билан хайрлашиши ойдин бўлди.


Суперлига

“Бухоро” – “Олимпик” 0:1

Гол: 0:1 — 90+15 Жасур Жалолиддинов (пенальти)

“Бухоро”: 50. Лука Кукич, 2. Иззатилло Пўлатов, 5. Дилшод Жўраев, 7. Муҳаммаджон Раҳимов (70. Александр Станиславлевич 40), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (8. Аслиддин Турсунпўлатов 72), 11. Шохруз Норхонов (9. Жасур Холтўраев 72), 15. Диёрбек Ортиқбоев, 22. Маҳмуд Жўрабоев (77. Асилбек Қаюмов 57), 88. Всеволод Нихаев, 91. Асилжон Бегимқулов (17. Жамолиддин Убайдуллоев 72), 94. Фране Икич.

“Олимпик”: 13. Ҳамидулло Абдунабиев, 2. Саидазамат Мирсаидов, 7. Иброҳим Ибрагимов (81. Асадбек Жўрабоев 89), 9. Шаҳзод Акрамов (30. Жасурбек Жалолиддинов 46), 10. Фаррухбек Мухторов (8. Нодирбек Абдихаликов 90+5), 11. Отабек Жўрақўзиев (17. Темур Мамасидиқов 68), 14. Элдорбек Бегимов, 29. Александр Зевадинов, 37. Алишер Одилов, 44. Асадбек Раҳимжонов, 77. Шерзод Эсанов (6. Жалолиддин Содиқов 89).

Огоҳлантиришлар: Шерзод Эсанов (7), Диёрбек Ортиқбоев (20), Дилшод Жўраев (63).

Четлатиш: Дилшод Жўраев (86).


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Олимпик” амалга оширилган пенальти эвазига “Бухоро”ни мағлуб этди