17:29 / 12.11.2023
251

Кўп гол ураётган Ҳарри Кейннинг камчилигини топишди

Кўп гол ураётган Ҳарри Кейннинг камчилигини топишди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт кейинги йилларда мамлакатнинг энг зўр тўпурарига айланган Ҳарри Кейн ҳақида ўз фикрларини билдирди.

- Ҳар қандай футболчи совринларни қўлга киритишни истайди. Ҳаммамизнинг мўлжалимиз ва мақсадимиз ғолиб чиқиш. Ҳарри Кейн индивидуал совринларни билан фахраланади. Лекин у билан дилдан суҳбатлашсангиз, армони клуб ёки терма жамоа билан соврин қўлга киритиш эканини тушуниб етасиз.

Ҳозир Кейн айнан мана шу мақсадига етиш учун тўп тепяпти. Бугунги кунда унинг энг катта камчилиги жамоа билан соврин юта олмаганидир, - деди Гарет Саутгейт.

Дарҳақиқат, 30 ёшли футболчи ўн йилдан зиёд “Тоттенхэм”да тўп тепган бўлса-да, кўп гол урганига қарамай, жамоа билан ҳеч қандай совринни қўлга кирита олмаган. Кейн “Бавария”га нуфузли совринлар ютиш учун ўтди. Ҳозирча, унинг ишлари ёмон кетмаяпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Кўп гол ураётган Ҳарри Кейннинг камчилигини топишди