Фото: UzA
Тошкентда Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) 61-конвенцияси доирасида ташкилотнинг бир қатор йўналишларида йилнинг энг яхшилари эълон қилинди.
Жумладан, иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, мексикалик Саул Алварес WBC 2023 йилдаги энг яхши боксчи сифатида эътироф этилди.
33 ёшли Алварес профессионал боксдаги сўнгги жангини жорий йил сентябрида Жермелл Чарлога қарши ўтказиб, ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонган. Шу тарзда Саул WBA (Super), WBC, IBF, WBO ва The Ring камарларини муваффақиятли ҳимоя қилган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг