"Локомотив"да қандай ўзгаришлар бўлаётганини биласизми?

2 дақиқа ўқиш452
"Локомотив"да қандай ўзгаришлар бўлаётганини биласизми?

2022 йили Суперлигадаги муваффақиятсиз иштирокидан кейин про лигага равона бўлган “Локомотив” кутилганидек бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. “Темирйўлчилар”нинг про лигада фаворит эканлигига ҳеч кимда шубҳа йўқ эди ва элитага қайтишига ҳамма ишонганди, амалда ҳам бу тасдиғини топди.

Рости, “Локомотив” 2024 йилги мавсумдаёқ аввалги мавқеини тиклаш учун катта қадам ташламоқчи. Клуб раҳбарияти аллақачон янги мавсум режаларини ишлаб чиққан ва шу аснода ишларни бошлаб юборишган. Яқинда бош мураббий Денис Коростиченко Sports.uz сайтига берган интервьюсида клубдан кетганлигини айтганди.

Шу билан бирга мураббийлар штабида Коростиченко Мирко Йеличич билан тандем сифатида ишлаганди. Аммо янги мавсумда клубда буткул бошқа мураббийлар штаби иш бошлайди. Чунки Коростиченкодан кейин Йеличични ҳам “Локомотив”дан кетгани маълум бўлди. Клуб уларга вазифани бажариб, “Локомотив”ни Суперлигага қайтаришгани учун миннатдорчилик билдирди. Жамоа айнан уларнинг мураббийлиги остида элитани тарк этганди ва яна уларнинг бошчилигида қайтди. Энди эса “Локомотив” раҳбарияти янги мавсумда жамоани янги мураббийлар штабига ишониб топширмоқчи. Яъни, клубда шакллантириш ишлари қайта олиб бориладигандек кўриняпти.

"Локомотив"да қандай ўзгаришлар бўлаётганини биласизми?

Маълум бўлишича, “Локомотив” клубига янги мавсумда сербиялик мутахассис Александр Стоймирович бош мураббийлик қилади. 41 ёшли мураббий мухлисларимизга яхши таниш. Чунки у юртимизда 2021 йилдан бери фаолият олиб бормоқда. Стоймирович жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёдда қолган. Аввалига “Нефчи”, кейин “Навбаҳор”да ишлади. Бу йил эса охирги жамоаси ОКМК ҳисобланади. Сербиялик мутахассис Миржалол Қосимов жамоасида ҳам асосан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб иш олиб борди. Рости, Стоймирович ҳақида олдиндан анча илиқ фикрларни эшитиб келамиз. Катта эҳтимол, у 2024 йили мустақил равишда бош мураббий сифатида “Локомотив”ни бошқаради. Жамоа раҳбарияти анча аввал сербиялик мураббий билан учрашган ва барчасини келишиб олишган. Дарвоқе, яна бир маълумот: Стоймировичга мураббийлар штабида собиқ футболчилар ва мураббийликка яқиндан қадам қўйган Акмал Шораҳмедов ва Шавкат Муллажонов ёрдам бериши кутилмоқда.

"Локомотив"да қандай ўзгаришлар бўлаётганини биласизми?

Шунингдек, клуб раҳбарияти таркиб масаласида ҳам барвақт ўзгаришларни бошлаб юборган.  Яқинда сайтимиз орқали “Навбаҳор”ни тарк этгани айтилаётган Жасур Яхшибоевнинг янги мавсумни “Локомотив”да бошлаши кутилмоқда. Шу билан бирга ОКМКдан етакчи футболчилар – Анзур Исмоилов билан Санжар Турсунов ҳам келаси йилни “Локомотив”да бошлайдилар, катта эҳтимол. Иккала ўйинчи илгари “Локомотив”да тўп суришган. Масалан, Исмоилов 2018-2019 йилги мавсумларда “темирйўлчилар” шарафини ҳимоя қилган. Турсунов эса 2013 йилда ярим мавсум давомида “Локо” учун ўйнаган ва у ердан Россияга, “Газовик” клубига йўл олган. Кўриб турганингиздек, “Локомотив”да танилган номлар пайдо бўляпти.

Ҳозирча шунақа гаплар. Тўғри, биз берган маълумотлар ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Бироқ воқеалар ривожи шунга қараб кетмоқда.

Шуҳратбек Жўраев.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?