22:14 / 21.11.2023
438

Игорь Сергеев провакациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай"

Игорь Сергеев провакациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай"

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Эрон термаси билан ўйинда Ўзбекистоннинг иккинчи голи муаллифи Игорь Сергеев ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Биринчи бўлимда жуда кўп хато қилдик. Иккинчи таймда ўзимизга келиб олдик. Гарчи ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, мағлубиятдан қутулиб қолдик, бор кучимизни бериб ўйнадик. Шу сабабли йигитларга "браво" дея оламан.

- Иккинчи бўлимда заҳирадан тушганлар ўйинни кучайтиргани сезилди.

- Бу ерда кўплаб факторлар бор, шу сабабли қайси ёмон, қайси яхши эканлигини санаб ўтирмайман. Биз хато қилдик, Эрон эса хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлимда эса хатолар қилмадик, шу боисдан гол ўтказиб юбормадик. Шукурки, иккита гол уриб, ўйинни олиб чиқиб кета олдик.

- Бугунги ўйинингиздан кўнглингиз тўлдими?

- Асосийси - мағлуб бўлмаганимиздан мамнунман. Чунки рақиб - осон бўлмаган Эрон термаси. Юқори куч билан ўйнаб, дурангга эришдик.

- Учрашувда бўлган провакацион ҳолат ҳақида гапирсангиз.

- Бу Эрон. Бу уларнинг бу каби биринчи ўйини эмас, доимо шундай қилишади. Бугун улар янгилик қилишгани йўқ. Улар доимо шундай. Шунчаки бу ҳолатларга тўғри ёндошиш керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Игорь Сергеев провакациялар ҳақида: "Бу Эрон термаси. Улар доим шундай"