
Фото: Reuters
АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги «Michelob Ultra Arena»да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Унда профессионал бокснинг супер енгил вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (23-1-0) IBF йўналиши чемпиони пуэрто-риколик Субриел Матиас (20-1-0) билан камар учун рингга кўтарилди.
12 раундли жанг 6-раунддаёқ муддатидан аввал якунланди. Шоҳжаҳон Эргашев жамоаси жангни давом эттиришни истамади. Ушбу вазиятгача Шоҳжаҳон 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилган, қолган 4та раундда эса ҳакамлар Матиаснинг ғалабасини қайд этганди.
Шу тариқа, Эргашев жангда техник нокаут сабабли фаолиятидаги илк мағлубиятни тан олди. Бу Матиаснинг фаолиятидаги 20-ғалабаси бўлди ва у барча ғалабаларига муддатдан аввал эришган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар