ОЧЛнинг 5-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйин олидан "Ал Файсали" бош мураббийи Аҳмад Хайел фикрларини билдирди.
- Ўйин ҳақида
- Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Бизда ҳозир ҳаммаси яхши ва эртанги ўйинда яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Жамоамиз аъзолари ҳам кўрсатмаларни тўғри бажарган ҳолда яхши ўйин намойиш этишади деб ўйлайман.
- "Насаф"га қарши ўйинга ҳужумкор услубни танладингизми ёки қарши ҳужум услубими?
- Эртанги ўйинда натижадан келиб чиқиб турли тактик услублардан фойдаланамиз. Албатта, бу ўйинда аввалгиларига ўхшамаган ўйинимизни намойиш этишимиз шарт. Агар гуруҳдан чиқмоқчи бўлсак, бизга фақат ғалаба керак.
- Таркибдаги йўқотишлар ҳақида...
- Бизда айни дамда таркибда йўқотишлар йўқ. Фақат дарвозабонимиз бир оз бетоб. Эртага барчаси яхши бўлишига умид қиламиз.
- Сизнингча, гуруҳда қайси жамоаларда навбатдаги босқичга чиқиш имкониятлари яхшироқ?
- Бу саволингизга ҳозир жавоб бериш қийин. Эртанги ўйин гуруҳдаги вазиятга анчайин ойдинлик киритиб беради.
- Жамоангизда руҳий холат қандай?
- Биз "Насаф"нинг қандай жамоа эканини биламиз. Аввалги натижаларни унутган ҳолда эртанги ўйинда боримизни берамиз. Биз жамоани руҳан ҳам, жисмонан ҳам яхши тайёрладик деб ўйлайман. Олдимизда ғалабадан бошқа йўл йўқ.