18:38 / 27.11.2023
79

Эрнан Креспо: "Амирликнинг етакчи клуби билан мураббий сифатида тарих ёзишни истайман"

Эрнан Креспо: "Амирликнинг етакчи клуби билан мураббий сифатида тарих ёзишни истайман"

ОЧЛ 5-тури доирасида "Ал Айн" Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилади. Бугун ўйинолди матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда мезбонлар устози Эрнан Креспо иштирок этди.

"Амирликнинг етакчи клуби билан мураббийлик фаолиятимда янги тарих ёзишни интиқлик билан кутяпман. “Ал Айн” эртага Осиё чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Мен мусобақа жадвалини белгиламаганман, лекин илк навбатда, ўз жамоамни барча қийинчиликларга қарши тайёрлаш учун масъулман.

Таркибдаги футболчиларнинг кўпчилиги Осиё Чемпионлар лигасида ҳали майдонга тушгани йўқ. Шу боис, бўлажак учрашув уларнинг ҳақиқий имкониятларини кўрсатиш учун ажойиб имконият деб ҳисоблайман.

"Ал Айн"нинг Осиёнинг энг нуфузли турнирида плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман, ҳозирда футболчилар билан кўпроқ танишиш устида ишлаяпман.

Эртага кучли футболчиларга қарши ўйин ўтказамиз ва янги ўйинчиларга имкон берамиз. "Пахтакор" билан тўқнаш келишга тайёрмиз", - деди Эрнан Креспо.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эрнан Креспо: "Амирликнинг етакчи клуби билан мураббий сифатида тарих ёзишни истайман"