
Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига бир ойдан кам вақт қолди. Шу вақт давомида дунё аҳли яна бир нечта қизиқарли трансферларни гувоҳи бўлиши мумкин. Қуйида шулар борасида сўз юритамиз.
Неманья Матич (“Челси”)
Харидор: “Ювентус”
Сербиялик хавбек яқин орада “Ювентус”га ўтиши кутилмоқда. Трансфер масаласида томонлар келишув олиб боришмоқда. Бу эса ўз тасдиқини топиши мумкин. “Ювентус” Матич борасида яхшироқ таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда. Кўрамиз, бу ўзини қанчалик оқлайдикан?
Рияд Махрез (“Лестер”)
Харидор: “Арсенал”
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Лестер” футболчисини сотиб олишга жиддий киришган. Аввалроқ, улар Жейми Вардини харид қилмоқчи бўлди. Лекин трансфер амалга ошмаганидан кейин, бор эътибор Махрезга қаратилган. “Тўпчилар” 20 миллион фунт стерлинг эвазига уни харид қилиши мумкин.
Мауро Икарди (“Интер”)
Харидор: “Наполи”
Гонсало Игуаиндек ҳужумчисидан айрилган “Наполи” унинг жойини муносиблари билан тўлдиришни истамоқда. Энг яхши вариант деб Мауро Икардига тўхталишган. Икарди бўйича таклиф билан чиқишган. Лекин ҳозирча бу ўз тасдиқини топганича йўқ. Бунга сабаб шуки, “Интер” Икардини катта маблағга сотмоқчи. “Наполи” ҳам 70 миллион евро беришни режалаштирган. Табиийки, бу маблағ “Интер”ни тўлақонли қониқтиради.
Карлос Бакка (“Милан”)
Харидор: “Вест Хэм”
Англиянинг “Вест Хэм” жамоаси ўз сафини “Милан” тўпурари Карлос Бакка билан тўлдириб олиши мумкин. Томонлар шу масалада музокараларни бошлаб юборишган. Хабарларга кўра, Бакка “россонерилар”ни тарк этмоқчи. “Милан” ҳам бунга қарши эмас. Сабаби шуки, “Милан”да молиявий томонлама муаммолар юзага келган. Баккани сотиб юборишни режалаштирган. “Вест Хэм” вакиллари яқин орада ҳужумчи билан бир тўхтамга келишлари тахмин қилинмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар