11:00 / 06.12.2023
662

"Пахтакор" тайёр туриши керак

"Пахтакор" тайёр туриши керак

"Пахтакор" ОЧЛ 6-турида "Ал-Файҳа"га йирик ҳисобда мағлуб бўлиб, турнир билан хайрлашди. Учрашувдан сўнг "Sports.uz" журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаев ўз телеграм каналида "шерлар"нинг бугунги ҳолатига изоҳ берди.

"Пахтакор" бугун жуда заиф кўринди. Суперлигадаги ғолибликни ҳисобга олмаса, Максим Шацких бошқарувида жамоа бирорта янги футболчини кашф этмади, тактик томондан замонавий юришлар кўзга ташланмаяпти, легионер масаласида умуман нишонга теккиза олмади.

Тўғри у ёш ва ўсаётган мутахассис, бироқ "Пахтакор" унинг мураббийлик карьерасидаги тажриба вазифасини ўтаб берувчи "полигон" эмас. Агар клуб раҳбарлари 60-65 фоиз жамоа тўғри прессинг қилишни билмайдиган лигада ғолиб чиқишни ўзи кифоя деб ҳисобласа, демак бундан ҳам катта провалларга (ОЧЛ биринчи саватчасида мусобақани бошлаб атиги 7 очко жамғаришни бошқача таърифлашнинг имкони йўқ. 7 очконинг 4 таси 4-саватдаги "Аҳал" билан ўйинларда ишланган.) тайёр туриш керак.

Суперлига олтин медалларини олиб берган жамоа "суяги" пик формасидан пастга тушмоқда. Черан 36 ни уриб қўйди. Жамоа захира ўриндиғи ўйинга таъсир кўрсата олмайдиган даражага келиб қолди. Қисқаси, керакли ўзгаришлар амалга оширилмаса Элит лига жамоани қўрқинчли тушига айланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" тайёр туриши керак