date
views 568

"Пахтакор"да нима гаплар?

"Пахтакор"да нима гаплар?

"Пахтакор" клуби матбуот хизматининг хабар беришича, Максим Шацких 10 январга қадар футболчиларга дам берган. Кўплаб футболчилар Сречко Катанец бошчилигида МТЖнинг БААдаги машғулотларида иштирок этяптилар.

Булар, Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Одилжон Ҳамробеков, Азизбек Турғунбоев, Ҳожимат Эркинов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев ва Диёрбек Холматов.

Футболчилар 28 декабрга қадар МТЖ ихтиёрида бўладилар. Кейин 26 футболчидан иборат рўйхат маълум бўлгач, шунга қараб Осиё Кубогига йўл оладилар.

Максим Шацких одатга кўра Туркияда ўқув йиғин машғулотларини ўтказишни режа қилган.

Хориждаги дастлабки йиғин МТЖ футболчиларисиз ўтади. Сабаби футболчилар Ватан шарафини ҳимоя қилгани Қатар яшил майдонларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладилар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор"да нима гаплар?