date
views 312

"Фотих Карагюмрюк" Отабек Шукуров билан хайрлашмоқчи

"Фотих Карагюмрюк" Отабек Шукуров билан хайрлашмоқчи

Туркиянинг "Фотих Карагюмрюк" клуби Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров билан хайрлашишга қарор қилди. Бу ҳақда "SportDigital" нашри журналисти Эртан Сўзгун хабар берди.

27 ёшли ярим ҳимоячининг турк клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. "Transfermarkt" портали терма жамоамиз етакчисини 2.5 миллион еврога баҳоламоқда.

Маълумот учун, Шукуров жорий мавсум Туркия Суперлигасида 15 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Фотих Карагюмрюк" Отабек Шукуров билан хайрлашмоқчи