12:06 / 05.01.2024
217

"Насаф" бугун яна бир трансферни эълон қилиши мумкин

"Насаф" бугун яна бир трансферни эълон қилиши мумкин

Хабарингиз бор, "Насаф" бразилиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Виктор да Силвани ўз таркибига қўшиб олиш арафасида.

"Sports.uz" нашрига маълум бўлишича, футболчи бугун шартномага қўл қўйиш учун Қаршига етиб боради. Унга Ўзбекистон чемпионатидан яна иккита клуб қизиқиш билдирган, лекин Силвага "Насаф" лойиҳаси маъқул келган.

Эслатиб ўтамиз, Виктор олдинроқ "Партизани" клуби билан амалдаги шартномасини бекор қилиб, эркин агентга айланганди. У айни пайтда Ўзбекистонда. 29 ёшли футболчи 4 январь куни туғилган кунини Тошкентда нишонлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф" бугун яна бир трансферни эълон қилиши мумкин