Осиё кубогида иштирок этиш учун Қатарга етиб борган Сурия термаси бош мураббийи Эктор Купер мусобақадан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз ушбу мусобақага жуда кўп таёргарлик кўрдик. Жамоани ривожлантиришга ҳаракат қилдик. Бугунга келиб, энг камида тайёргарлигимиз яхши, деб айта оламан. Футболда ҳеч нарса кафолатланмаган. Биз бошқа жамоаларга қарши курашишимиз керак. Улар ҳам худди биз истаган нарсани хоҳлашади. Айнан шу нарса футболнинг асоси ҳисобланади. Бироқ, бизда ўзимизга ишонч етарли. Биринчи учрашувда яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан.
Ушбу мусобақага янги ўйинчиларни ҳам жалб қилдик, уларни аввалдан кузатиб юргандик, албатта. Бу янги ўйинчилар жамоага наф келтиришига ишонаман. Жароҳат ёки бошқа муаммо юз берса, бир-бирини ўрнини босадиган футболчиларимиз етарли", - дейди Эктор Купер.