date

Америкалик режиссёр «Пахтакор-79» жамоаси ҳақида фильм суратга олмоқда

Америкалик режиссёр «Пахтакор-79» жамоаси ҳақида фильм суратга олмоқда

Америкалик режиссёр Брайн Сонг оператор Дада Шикако билан биргаликда «Пахтакор-79» жамоаси ҳамда Михаил Ан тўғрисида ҳужжатли фильм олиш учун «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Тасвирга олиш гуруҳи аъзолари айни пайтда «Пахтакор» академиясида 2003 йилда туғилган ўйинчиларга мураббийлик қилаётган футболчининг ўғли Дмитрий Ан билан суҳбатлашди.

1979 йилдаги авиафалокатда ҳалок бўлган мураббий Идгай Тазетдиновнинг беваси Алла Тазетдинова эса «Пахтакор-79» ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, узоқ йиллар давомида «Пахтакор» таркибида ўйнаган Биродар Абдураимовнинг ўғли Азамат Абдураимов ҳам тасвирга олиш ишларида иштирок этди.

Ҳужжатли фильмнинг «Пахтакор» расмий сайтида эълон қилиниши режалаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Америкалик режиссёр «Пахтакор-79» жамоаси ҳақида фильм суратга олмоқда