“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бенземанинг адвокати Хьюг Вижье футболчи Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманенни судга берганини маълум қилди.
Аввалроқ, Дарманен Карим Бенземани террорчи ташкилотлар билан алоқа қилишда айблаган эди.
- Айрим кимсалар одамларни мана шу тарзда обрўсизлантиради. Бунинг ортидан оилаларда турли жиддий оқибатлар келиб чиқади. Бунақа айбловлар орқали Франция бирдамлигига путур етади. Баъзилар нима деяётганини билмайди.
Турли миш-мишлар билан Бенземани четга суриб қўйишни исташади. Бундай ишлар ўзини сиёсатчи, деб билан шахс қилиши керак бўлган амалларнинг ғирт тескарисидир, - дейди Хьюг Вижье.
Карим Бензема ўтган ёз Европани тарк этиб, Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоаси билан 2026 йилнин ярмигача давом этадиган шартнома имзолаган эди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг